Япония ҳукумати императорни тахтдан маҳрум қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Япония ҳукумати император Акихитони тахтдан маҳрум қилиш бўйича махсус қонунни тайёрлашни режалаштираяпти. Бу ҳақда, Киодо ахборот агентлиги ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, император 2018 йилгача тахтда ўтириши мумкин.
Шу йилнинг август ойида 82 ёшли император Акихито халқига қилган телемурожаатида "хризантемали тож"дан воз кечмоқчи экани ҳақида сўз юритган эди. Унинг айтишича, соғлиғи ва ёши билан боғлиқ муаммолар давлат ва халқ бирлиги "тимсоли" вазифасини бажаришга имкон бермаяпти.
Шу муносабат билан, Токиода 17 октябрдан махсус комиссия иш бошлаган. У муаммони ҳал этишнинг турли усулларини ўрганиб чиқади. Чунки, мамлакатнинг ҳозирги қонунчилигида императорнинг тахтдан воз кечишига оид бандлар мавжуд эмас.
Акихито 1989 йилда тахтга ўтирган эди. У тожни топширса, 56 ёшли шаҳзода Нарухито тахтга чиқади.
Мавзуга оид
15:31 / 27.12.2024
Япония РФ активлари ҳисобидан Украинага 3 млрд доллар беради
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024