Жамият | 19:08 / 21.10.2016
9495
1 дақиқада ўқилади

Америкалик сайёҳ Тинч океанини қамиш қайиқда кечиб ўтмоқчи

Фото: Fox News

Америкалик тадқиқотчи Жанубий Америкадан Австралиягача йўл босиб, қамиш қайиқда Тинч океанини кесиб ўтмоқчи. Бу ҳақида Fox News хабар берди

Экспедиция мақсади - аймара қабиласи ҳиндулари қадимда худди шу йўналишда ҳаракатланган бўлишлари мумкинлиги ҳамда минтақалараро миграция бўлганини исботлаш. Саёҳатчи Фил Бак бир неча тонна қамишдан 18 метрли қайиқ ясади. Йўналишни эса қадимги денгизчилар каби юлдузлар ва сув оқимига қараб аниқлашни режалаштирмоқда. Экипаж 10 кишидан иборат бўлади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 10 минг миль масофани кечиб ўтиш учун тахминан ярим йил вақт кетади. 

Бу Бакнинг океанни кечиб ўтиш борасидаги иккинчи уриниши. 2000 йилда у Чилидан Пасха оролигача сузиб  ўтишга муваффақ бўлган. Ўшанда қайиққа зиён етгани учун саёҳатни тўхтатишга тўғри келганди. 

Мавзуга оид