Ўзбекистон | 09:37 / 24.10.2016
10766
6 дақиқада ўқилади

24 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

23 октябрь туни ва 24 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Сирдарё вилоятида 4та туман ҳокими ўзгарди


Фото: ЎзА

Сирдарё вилоятининг 4та туманига ва 2та шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. 22 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон, Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайти хабар берган.

>>> Батафсил.

Омскда полициячилар муштлашаётган полициячиларни тинчитиш учун полициячиларни ёрдамга чақирди


Фото: © РИА Новости

Россиянинг Омск вилояти, Калачинск шаҳридаги полиция бўлими ходимларидан бирининг туғилган куни муносабати билан ташкил этилган зиёфат вақтида зиддият юзага келди. «Омск-информ» маълумотига кўра, 15 октябрь кунида муштлашув рўй берган, бу ҳақда энди маълумқилинди.

>>>  Батафсил.

Льюис Хэмилтон "Формула-1"нинг АҚШ Гран-Приси ғолиби бўлди


Фото: CNN.com

"Мерседес" жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон "Формула-1" пойгасининг АҚШ Гран-Присида маррага биринчи бўлиб етиб келди. Мусобақа Техас штатининг Остин шаҳридаги автодромда бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.

Чингизхоннинг авлодларга ўгитлари маъноси аниқланди


Фото: А.В.Анохин номидаги Олтой Республикаси миллий музейи

Олимлар Чингизхонга тегишли, Россиянинг Олтой Республикасида сақланувчи қўлёзмаларни расшифровка қилишди. Унда буюк саркарданинг авлодларга ўгитлари битилган. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

>>>  Батафсил.

Трамнинг "яланғоч" ҳайкали аукционда сотилди


Фото: REUTERS/ Brendan McDermid

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни "яланғоч" акс эттирувчи ҳайкал 22 октябрда Лос-Анжелесдаги аукционда 22 минг долларга сотилди. Бу ҳақда CBS Los Angeles телеканал хабар бермоқда.

>>>  Батафсил.

Қатарнинг собиқ амири вафот этди


Фото: EPA/ALI HAIDER

Қатарда собиқ амир Халифа ибн Ҳамад Ол Соний 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

>>>  Батафсил.

Туркияда Гуленнинг қариндошлари ушланди


фото: ratel.kz

Туркияда мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг қариндошлари – Ҳусайн Гулен ва Бушра Гулен "Фатҳуллачилар террорчилик ташкилоти" (ФЕТО) фаолиятига алоқадорликда гумон қилиниб Измирда ҳибсга олинди.

>>>  Батафсил.

Калифорнияда сайёҳлар автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди


Фото: The Desert Sun

23 октябрда АҚШнинг Калифорния штатида сайёҳлар автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди.

>>>   Батафсил.

Германияда мамлакат армиясининг 15 та юк машинаси ёниб кетди


Фото: DPA

Германиянинг Бремен шаҳрида 23 октябрда эрталаб мамлакат армиясига тегишли 15 та юк машинаси ёниб кетди, деб маълум қилинди маҳаллий полицияда.

>>>  Батафсил.

ОАВ: "Аш-Шабоб" жангарилари Сомали марказидаги йирик шаҳарни босиб олдилар

Фото: Getty Images

"Аш-Шабоб" жангарилари Сомалининг марқазий қисмида жойлашган Халган шаҳрини босиб олдилар. Бу шаҳар четида Африка иттифоқининг Сомалидаги миссияси (АМИСОМ) базаси жойлашган.

>>>  Батафсил.

Америкалик миллионерлар АҚШдаги сайлов кампаниясига 88 млн доллар сарфлашди


Фото: © AP

20 дан кўпроқ америкалик миллионер АҚШ президенти лавозимига асосий икки номзодни қўллаб-қувватлаш учун номзодлар молиявий доиралар сиёсатга таъсир қилишини қоралашларига қарамасдан, 88 млн доллар сарфлашди.

>>> Батафсил.

Смартфонларнинг батареялари нега портлайди?


Фото: trendymen.ru

 

Янги авлод смартфонларнинг суперсиғимли батареялари аксарият ишлаб чиқарувчиларнинг фахрланишига сабаб бўлиб, маркетингдаги муҳим устунлик ҳисобланади. Бироқ аслида бундай аккумуляторларда яширин таҳдид мавжуд - сўнгги пайтларда телефон батареяларининг портлаш ҳолатлари кўпайиб бормоқда, бундан ҳеч ким "суғурталанмаган".

>>>   Батафсил.

Энг кичкина сенсорли телефон ишлаб чиқарилди 


Фото: Vphone

Хитойнинг V-Phone компанияси Vphone S8 миниатюр қурилмасини ишлаб чиқариб, смартфонлар ва тақилувчи электроника ишлаб чиқарувчилари орасида ажралиб туришга қарор қилди.

>>>  Батафсил.

«Реал» Мадридда «Атлетик»ни мағлубиятга учратди ва 1-ўринга қайтди

Испания чемпионатининг 9-турида "Реал" жамоаси уйда "Атлетик"ни қабул қилди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Карим Бензема "Атлетик" дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 1:0.

>>>  Батафсил.

«Челси» «МЮ»ни йирик ҳисобда енгди


Англия премьер-лигасининг 9-тури доирасида «Челси» «МЮ»ни қабул қилди.

>>>  Батафсил.

Мавзуга оид