Жаҳон | 07:07 / 24.10.2016
15310
1 дақиқада ўқилади

Қатарнинг собиқ амири вафот этди

Фото: EPA/ALI HAIDER

Қатарда собиқ амир Халифа ибн Ҳамад Ол Соний 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Агентликнинг маҳаллий телевидениега иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, амалдаги амир Тамим ибн Ҳамад Ол Соний шу муносабат билан мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилган.

Қатарнинг 6-амири бўлган шайх Халифа ибн Ҳамад ибн Абдуллоҳ ибн Қосим ибн Ҳамад Ол Соний Ол Сонийлар сулоласининг 2-амири бўлган. У 1932 йил 17 сентябрда туғилган ва 20 йилдан кўпроқ – 1972 йилдан 1995 йилгача Қатарни бошқарган.

Мавзуга оид