Мобил операторларига алоқа сифатини яхшилаш топширилди
Ўзбекистонда фаолият юритувчи алоқа операторларига аҳолига кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифатини яхшилаш вазифаси топширилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда, телекоммуникация операторлари раҳбарлари эътибори бу соҳадаги хизматлар сифатини яхшилаш муаммосига қаратилди, дея ёзмоқда uzdaily.uz.
Унда, мобил интернет ва мобил алоқа сифатини доимий равишда назорат қилиш зарурлиги уқдирилган.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи давлат инспекциясига кўрсатилаётган алоқа хизмати сифатини аниқлашнинг янги, замонавий усулларини қисқа муддатда ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Шу билан бирга, мижозларга хизмат кўрсатувчи ахборот марказлари ходимларининг мурожаатлар ва аризалар бўйича хизмат кўрсатиш бўйича профессионаллигини ошириш лозимлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
16:15 / 19.12.2024
Поездда йўловчиларга чой, ичимлик суви ва шакар бепул берилади
21:51 / 09.01.2024
Президент бозорларни туристлар учун жозибадор масканга айлантириш бўйича дастлабки лойиҳалар билан танишди
10:28 / 02.02.2023
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси 1,9 баробарга ошди
15:54 / 09.01.2023