Жамият | 20:25 / 26.10.2016
64502
1 дақиқада ўқилади

Райҳон Ғаниева янги турмуш қурмоқда

Фото: Instagram / @rayhonganieva

29 октябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. У иккинчи бор турмушга чиқмоқда. Хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи бошловчи Фарҳод Алимов. Бу ҳақда Myday нашри хабар берган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак-ки, Райҳон ва Фарҳод Алимов “Излама” қўшиғига суратга олинган клипда ижодий ҳамкорлик қилишган.

Маълумот учун, Райҳон Ғаниеванинг Йигитали Мамажонов билан турмушидан Имрон ва Ислом исмли эгиз фарзандлари, Фарҳод Алимовнинг эса Бернара, Омар ва Латифа исмли уч нафар фарзанди бор.

Мавзуга оид