Жаҳон | 19:17 / 03.11.2016
7021
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда берилган ҳаво зарбалари туфайли тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди
Афғонистонда тинч аҳолининг ўнлаб вакиллари мамлакат шимоли-шарқида амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга асосланиб, Пажвок агентлиги маълум қилган.
Агентлик маълумотига кўра, 3 ноябрга ўтар кечаси Қундуз вилояти ҳудудида амалиёт ўтказилган.
Қурбонлар сони камида 30 нафар, яна 25 киши жароҳатланган. Жабрланувчилар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Шунингдек, ўнлаб уйлар вайрон бўлган.
Франс Пресс агентлиги хабарига кўра, НАТО ҳарбийлари "Толибон" позицияларига берган зарбалардан бири натижасида 2 нафар америкалик аскар ҳам ҳалок бўлган. Улар ҳудудда тозалаш ишлари олиб бораётганди.
Мавзуга оид
18:49 / 15.10.2021
Афғонистонда яна шиалар масжидида портлаш. Ўнлаб қурбонлар бор
18:50 / 12.08.2021
Афғонистон уруши: «Толибон» Кобулга яқинлашмоқда, Ғазни ва Қандаҳор қўлдан кетди
22:57 / 09.08.2021
Толиблар уч кунда олти шаҳарни эгаллашди. Афғонистон яна халқаро терроризм базасига айланадими?
23:10 / 08.08.2021