Жаҳон | 22:35 / 09.11.2016
14195
1 дақиқада ўқилади

Хиллари Клинтон: АҚШ биз ўйлагандан кўра кўпроқ тарқоқлашган

Фото: © RIA

АҚШ президентлиги сайловларида мағлуб бўлган Хиллари Клинтон АҚШ айни вақтда барча ўйлагандан кўра кўпроқ тарқоқлашганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Биз давлатимиз ўйлаганимиздан кўра кўпроқ тарқоқлашганининг гувоҳи бўлдик, бироқ мен аввалгидек Америкага ишонаман ва ҳар доим шундай бўлиб қолади", деб айтди Клинтон ўз тарафдорлари олдидаги нутқида.

Президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонди. У президентлик лавозимини бажаришга 20 январда киришади.

 

Мавзуга оид