Иқтисодиёт | 08:43 / 24.11.2016
17344
1 дақиқада ўқилади

Доллар курси сўнгги 13 йилдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди

Фото: Reuters

АҚШ миллий валютаси доллар индекси (US Dollar Index) сўнгги 13 йилдаги энг юқори кўрсаткичгача кўтарилди. US Dollar Index – Америка валютасининг АҚШ 6 асосий савдо ҳамкорларининг валюталари саватига нисбатан курси ҳисобланади. Мазкур пул бирликларига япон иенаси, Англия фунти, Канада доллари, швед кронаси, Швейцария франки ва евро киради.

Маълумотларга кўра, куни кеча унинг индекси 101,94 пунктга етган. ICE биржаси сайтидаги ахборот шундан далолат қилади. 


 

Мавзуга оид