Спорт | 14:40 / 01.12.2016
5291
2 дақиқада ўқилади

Карякин 2018 йилги шахмат тожи учун курашишини маълум қилди

Фото: © РИА Новости

Россиялик шахматчи Сергей Карякин 2018 йилги чемпионлик учун курашишга қарор қилди. Бу ҳақда у 2016 йилги чемпионлик унвони учун кечган баҳсда норвегиялик Магнус Карлсенга ютқазганидан кейиноқ «Интерфакс» агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Режам шундай. Мен дам оламан, кейин Вейк-ан-Зее турнирига бораман, ундан кейин Қатардаги блиц ва рапида йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаман. Ўз ўйиним устида ишлайман, ўйлайманки, келгусида менда яна имконият пайдо бўлади», — дея қайд этган гроссмейстер.

Қайд этилишича, Карякин 2018 йилги жаҳон чемпионлигига даъвогар бўла олади ва амалдаги чемпион Карлсен билан яна ўйнаши мумкин.

Жаҳон чемпионлиги учун 12 партиядан иборат классик шахмат бўйича баҳсларда 6:6 ҳисоби қайд этилганди. Шундан сўнг шахматчилар 4 партиядан иборат тай-брейк ўйнади.

Қоидага кўра, тай-брейк рапид, яъни, тезкор услубда ўйналади. Ушбу йўналишда кучли саналган Магнус Карлсен 3:1 ҳисобида Карякинни мағлубиятга учратди ва чемпионлик унвонини сақлаб қолди.

Мавзуга оид