Ўзбекистон ва Қозоғистон ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
2016 йилнинг 8-9 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида сув билан боғлиқ муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон делегациясига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Хамраев ҳамда Қозоғистон делегациясига Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Ерлан Нисанбаев бошчилик қилди.
Музокаралар чоғида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотлари давомида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан сув масалалари бўйича икки мамлакат ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари дўстона ва конструктив руҳда муҳокама қилинди.
Учрашув якунларига кўра тегишли Баённома имзоланган. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашуви Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтиши хабар қилинган.
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
12:30 / 17.09.2024