Жаҳон | 10:37 / 15.12.2016
15003
2 дақиқада ўқилади

NBC: Путин АҚШдаги сайловларга таъсир кўрсатиш амалиётига шахсан жалб қилинган

Фото: Google image

Россия президенти Владимир Путин АҚШдаги президентлик сайловлари боришига аралашиш бўйича махсус амалиётга шахсан жалб этилган бўлиши мумкин. NBC News телеканали разведкадаги манбаларига асосланган ҳолда шу ҳақда ёзмоқда. 

Телеканал хабарига кўра, «катта эҳтимол билан» таъкидлаш мумкинки, Россия раҳбари АҚШ Демократик партияси серверлари бузилиши натижасида қўлга киритилган маълумотларни қай йўсинда фойдаланиш борасида кўрсатма берган. 

Қайд этилишича, дастлаб, сайловларга таъсир этишдан мақсад Ҳиллари Клинтоннинг 2011 йилги Россия парламент сайловлари хусусидаги сўзларига муносиб жавоб беришдан иборат бўлган. 

Бироқ, кейинчалик, манбаларнинг сўзларига кўра, Америка сиёсатининг коррупциялашганлигини кўрсатиш ва АҚШ асосий иттифоқчиларининг ундан юз ўгирганини намойиш этиш асосий вазифа даражасига чиқарилган. Шу билан бу мамлакатга глобал етакчи сифатида ишонч билдириш мумкин эмаслигига доир тасаввур ҳосил қилинган. 

Аввалроқ, Forbes журнали 2016 йилнинг дунёдаги энг таъсирли кишисини танлаб, Россия президенти Владимир Путинни тўртинчи марта шу номга муносиб кўрган эди. 

 

Мавзуга оид