Иқтисодиёт | 10:24 / 23.12.2016
5118
1 дақиқада ўқилади

Deutsche Bank 7,2 миллиард доллар жарима тўлайди

Фото: REUTERS

Deutsche Bank ва АҚШ адлия вазирлиги келишувга эришишди. Унга кўра, банк вазирликнинг қимматли қоғозлар бозоридаги ҳийлалар борасида киритган даъво аризасига кўра 3,1 миллиард доллар миқдорида жарима тўлаб беради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Бундан ташқари, келишув банкнинг америкалик мижозлари зарарларини қоплаш учун 4,1 миллиард доллар миқдорида маблағ ҳам тақдим этади.

Маълумотларга кўра, Deutsche Bank жаҳон молиявий инқирози вақтида бошқа йирик банклар каби, қимматли қоғозлар бўйича хавфлар баҳосини камайтирган. Улар эса охир-оқибат АҚШ ҳукумати билан яқин алоқада бўлган Fannie Mae ва Freddie Mac ипотека компанияларига сотиб юборилган.
 

Мавзуга оид