Трамп Путиннинг америкалик дипломатларни чиқариб юбормаслик қарорига изоҳ берди
Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШнинг кетаётган президенти Барак Обама иғволарига учрамай, Россиядан АҚШнинг дипломатларини чиқармаслик қарори АҚШнинг бўлғуси президенти Дональд Трампга хуш келди.
"Ажойиб юриш. Мен ҳамиша у ақлли одам эканини билардим", деб изоҳ берган Трамп Путиннинг бу қарорига твиттерда.
Обама Россияга янги санкциялар киритиб, АҚШдаги 35 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган. Путин эса ҳамкасбининг бу қарорига босиқлик билан жавоб бериб, "биз масъулиятсиз "ошхона" дипломатияси даражасигача тушиб кетмаймиз" ва "америкалик дипломатларга муаммо яратмаймиз" деб айтган ва аксинча, уларнинг фарзандларини Кремлдаги Янги йил арчасига таклиф қилган, Обама ва унинг оиласини эса Янги йил билан табриклаган.
"Россия-АҚШ муносабатларини тиклаш бўйича кейинги қадамларни президент Трамп маъмурияти ўтказадиган сиёсатдан келиб чиқиб йўлга қўямиз", деб айтган Путин.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024