Жаҳон | 14:19 / 04.01.2017
5456
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг БМТ хавфсизлик Кенгашидаги устувор вазифалари эълон қилинди

Фото: AP

Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг (ХК) нодоимий аъзоси сифатида ташкилотнинг 2017 йилдаги биринчи йиғилишида иштирок этди. Йиғилиш давомида республиканинг мазкур орган фаолиятидаги устувор вазифаларига тўхталиб ўтилди. Бу ҳақида 4 январь, чоршанба куни Қозоғистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар берди. 

Сешанба кунги йиғилишда Хавфсизлик Кенгашининг 2017 йил январь ойи учун ишчи дастури тасдиқланди. Қозоғистон делегациясига муваққат ишлар вакили Барлибой Содиқов бошчилик қилган. 

"БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари олдида чиқиш қилган Барлибой Содиқов Қозоғистоннинг мазкур орган фаолиятидаги устувор вазифаларини эълон қилди: превентив дипломатия, ишонч чора-тадбирларининг мустаҳкамланиши, можароларни ҳал қилиш ва халқаро терроризмга қарши чиқиш", - дейилади вазирлик хабарида. 

Идора маълумотларига кўра, 4 январь куни Кенгашнинг Сурия ва Ироқдаги вазият бўйича ёпиқ консультацияси бўлиб ўтади.

Манбага кўра, мазкур ойнинг энг асосий тадбирларидан бири - БМТ ХКнинг 10 январда бўлиб ўтиши кутилаётган очиқ дебатлари. Дебат мавзуси - "Можароларни бартараф қилиш ва тинчликни сақлаб қолиш". Унда БМТ бош котиби Антониу Гуттериш иштирок этади. Қозоғистондан эса мамлакат ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов қатнашади. 

Мавзуга оид