Жамият | 12:07 / 04.01.2017
13160
1 дақиқада ўқилади

Майкл Жексоннинг синглиси 50 ёшида илк фарзандини дунёга келтирди

Фото: Twitter/NBCNews

Поп қироли Майкл Жексоннинг синглиси, америкалик қўшиқчи Жанет Жексон 50 ёшида илк фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда қўшиқчининг вакилига асосланиб, People хабар бермоқда.

«Жанет Жексон ва унинг турмуш ўртоғи Виссам ал Мана ўзларининг илк фарзанди Эйс ал Мананинг туғилганидан жуда хурсанд», — деб маълум қилган қўшиқчининг вакили.

Шунингдек, маълум қилинишича, Жексоннинг туғуруқ жараёни енгил кечган ва у айни дамда саломатлиги тикланмоқда.

Маълумот учун, Жанет Жексон 2012 йилда учинчи бор эрга теккан эди. Унинг турмуш ўртоғи Виссам ал Мана бизнесмен бўлиб, асли қатарлик ҳисобланади.

Мавзуга оид