Қозоғистон элчихонаси бухгалтери йирик миқдордаги пулни ўғирлашда гумон қилинмоқда
Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси томонидан Қозоғистон республикасининг Беларусь республикасидаги катта бухгалтери Сейдуалиев А. қўлга олинган. Бу ҳақда маъмурият матбуот хизматига асосланган ҳолда Nur.kz сайти хабар қилмоқда.
Аниқланишича, Сейдуалиев 2012-2015 йиллар мобайнида қалбаки касса харажатлари ордерларини тузиш йўли билан 207 минг АҚШ доллари миқдоридаги бюджет маблағларини ўзлаштирган. Ҳужжатларда элчихона биноси қурилиши учун бош пудратчи «Активбизнесплюс» МЧЖга пул ўтказилгани қайд этилган, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ушбу даврда Сейдуалиев элчихонага Беларусь Республикаси солиқ идоралари томонидан қайтарилган 474 минг 883 доллар миқдоридаги қўшимча қиймат солиқларини ҳам ўмарган.
Шу билан жами ноқонуний ўзлаштирилган маблағ 681 883 АҚШ долларини ташкил этади.
Тергов жараёни давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:48 / 26.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни БМТ Котибиятига топширди
14:10 / 26.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарё бўйида сув ўлчаш станцияларини ўрнатади
19:18 / 25.09.2024
Қозоғистонда Ўзбекистондан келтирилган 2,5 тонна шафтолида зараркунанда аниқланди
22:59 / 24.09.2024