Хитойда эркак 21 йил аввал содир этган жинояти учун қўлга олинди
Хитойда эркак 21 йил аввал қуролли ўғирлик содир этишда иштирок этгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда.
Ҳодиса Гуанчжоу шаҳрида 1995 йилнинг 22 декабрь куни юз берган. Ўшанда Чэнь Сюйминь исмли жиноятчи ва унинг тўрт нафар ҳамтовоғи банклардан бирининг олдида турган инкассаторлик автомобилига ҳужум қилиб, қўриқчини отиб ўлдиришган. Шундан сўнг ичида тахминан 2,18 миллион АҚШ доллари бўлган транспорт воситаси олиб қочиб кетилган.
Полиция бир неча ҳафта ўтиб Сюйминнинг тўрт нафар жиноий шериги, шунингдек инкассаторларга қурол ишлатган ҳолда ҳужум қилишга алоқадор бўлган 10 нафар шахсни қўлга олди. Улардан еттита тўппонча, деярли 300 та ўқ, 20 дан ортиқ қўлбола граната ва ўмарилган маблағнинг топилган. Бироқ Чэнь Сюйминни қўлга тушира олишмаган. Уни қидиришга 3,5 минг полиция ходими жалб этилди, ишлар қўшни вилоятларда ҳам ўтказилган.
China Daily газетасининг Гуанчжоу шаҳар жамоат хавфсизлиги бошқармасига асосан хабар беришича, Сюйминь пайшанба куни Юньнань вилоятидаги бозорда қўлга олинган. Эркак Гуанчжоуга олиб келинди. Полиция маълумотларига кўра, у ўз исмини ўзгартирган ҳамда пластик жарроҳлик амалиётини ўтказган.
Жиноятчи ўз айбига иқрор бўлгани айтилган.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
21:27 / 25.09.2024