Жаҳон | 20:14 / 09.01.2017
5929
2 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк мэри лавозимига номзодини қўймоқчи эмас

Фото: Reuters

АҚШ президентлиги учун сайловларда демократлар партиясидан номзод бўлган Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк мэри лавозимига номзодини илгари суриши ҳақидаги хабарлар инкор этилди. Бу ҳақда сиёсатчининг яқин дугонасига асосланган ҳолда The Independent хабар берган.

Хабарда ёзилишича, Клинтон хоним бундан кейин раҳбарлик лавозимлари учун сайловларда иштирок этмоқчи эмас.

«Мен у қачондир раҳбарлик лавозими учун сайловда қатнашади деб ўйламайман. Менимча, энди унинг иши болаларга ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш бўлади. Бу у умри бўйи қилиб келган иш», — деган у.

Бундан олдинги хабарларда Ҳиллари Клинтон Нью-Йорк мэри лавозимига номзодини қўйиши мумкинлиги, нью-йорклик кўплаб демократлар Ҳилларини шаҳар етакчилиги учун курашга қўшилишга чақираётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Ҳозирда шаҳарни Билл де Блазио бошқармоқда, унинг ваколати 2017 йилда ниҳоясига етади. Блазио ва Клинтон ўртасида тиғиз алоқалар бўлган, бироқ мэр президентлик сайловида Ҳилларини қўллаб-қувватлашдан бош тортганидан сўнг ёмонлашганди.

Мавзуга оид