Иқтисодиёт | 08:08 / 10.01.2017
10918
2 дақиқада ўқилади

Кашандалик дунё иқтисодиётига қанчага тушмоқда

Чекиш жаҳон иқтисодиётига ҳар йили 1 триллион АҚШ долларига тушади. Бунга соғлиқни сақлаш тизимига бўлган сарф-харажатлар ва ишлаб чиқаришнинг пасайиши киради. Бундай хулоса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШ онкология Миллий институти билан ҳамкорликдаги қўшма ҳисоботда тақдим этилди, деб хабар беради Reuters.

Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, тамаки истеъмоли сабаб юз берувчи ўлим ҳолати 2030 йилга бориб жиддий равишда ортади.

«Тамаки сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари 2030 йилга бориб ҳар йил 6 миллион кишидан 8 миллионга етади. Шу билан бир қаторда, бундай ҳолатларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ўрта ва паст даромадга эга мамлакатларда қайд этилади», - дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб тамаки истеъмол қилувчилар сони ортиб бормоқда.

«Чекиш ҳар йили соғлиқни сақлаш тизими ва ишлаб чиқаришнинг пасайиши сабаб дунё иқтисодиётига 1 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар келтиради», - деб хабар қилишди мутахассислар.

Тадқиқотчиларнинг қўшимча қилишича, мамлакатлар аҳоли ўртасида тамаки истеъмолини камайтириш учун барча имкониятларга эга, бироқ сўнгги вақтда улар бу соҳада фаоллик кўрсатишмаяпти.

Мавзуга оид