Жаҳон | 08:00 / 11.01.2017
20540
1 дақиқада ўқилади

CNN: Россия Трампга қарши ҳужжат тўплаган

Фото: Reuters

Россиянинг Америка президентлик сайловига аралашганига доир АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга берилган ҳужжатлар таркибида Трамп ҳақида тўпланган далиллар ҳам бор. Россия разведкасининг ушбу ҳужжатлари ҳақида CNN телеканали Вашингтондаги исмини ошкор қилмаган манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда

Хабар қилинишича, мазкур далиллар тўплами икки саҳифадан иборат бўлган ва АҚШ махсус хизматларининг ҳисоботига қўшилган. Телеканал манбасининг таъкидлашича, Россия «агентлари» деб номланувчи жосуслар Трамп ҳақидаги шахсий ва молиявий маълумотларнинг барчасини билган. 

Телеканалга кўра, тўпламдаги маълумотларнинг бир қисми Британия разведкасининг собиқ ходими томонидан ёзилган бўлиб, АҚШ махсус хизматлари уни ишончли манба деб ҳисоблашади. 

Мавзуга оид