Жаҳон | 20:30 / 11.01.2017
9584
2 дақиқада ўқилади

Исроиллик араблар бўйсунмаслик акциясини ўтказишмоқда

Исроилдаги Калансува аҳоли пунктида 11 фаластинликнинг уйи бузиб ташланишига норозилик сифатида фуқаролик бўйсунмаслиги акцияси бошланди. Акциянинг ўтазилиши ҳақида арабларнинг манфаатларини билдирувчи Исроил ҳаракатларини мониторинг қилиш бўйича Олий араб қўмитаси эълон қилди. 

Акция доирасида араблар яшайдиган шаҳар ва қишлоқларда барча корхоналар, мактаблар ёпилган, кўчалар бўшаб қолган.

"Фуқаролик бўйсунмаслиги акцияси – халқимизга нисбатан жиноятларга жавобан муҳим ва замонавий чора", деб айтган қўмита раҳбари Муҳаммад Барокат.

Унинг айтишича, фаластин халқи Исроил ҳаракатлари олдида бўйин эгмайди.

Исроил парламентида "Бирлашган араб рўйхати" партияси раҳбари Эймен Авде Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху яҳудийларга Амон қишлоғидаги фаластинликлар уйини бузишни ваъда қилганини маълум қилган. 

Унинг айтишича, Исроил учун фаластинликлар уйини бузиш ўзига хос қасос олишдир.

Исроил фуқаролари ҳуқуқлари уюшмаси ҳам Исроилнинг фаластинликлар уйларини бузиш сиёсатини қораламоқда.

Мавзуга оид