Жамият | 20:40 / 14.01.2017
15769
2 дақиқада ўқилади

Журналист Британияга ҳеч қандай ҳужжатсиз 18 дақиқада кира олди

Фото: ©Daily Mail

Daily Mail нашри аёл журналисти Сью Рид Буюк Британия хавфсизлигидаги заиф жойни аниқлади. У ҳужжатларсиз мамлакатга бемалол кира олишга муваффақ бўлди.

Мухбир Франциядаги Кале шаҳрида хусусий самолётни ижарага олди. Айнан шу ерда муҳожирлар лагери жойлашган эди. Рид бор-йўғи 18 дақиқа ичида Англия жанубидаги Кент аэропортига етиб келди.

Фото: ©Daily Mail

Кентда ҳам, Каледа ҳам мухбирларнинг паспортлари бирор марта текширилмаган. Рейд бу саёҳатининг фотосуратларини чоп этди.

Фото: ©Daily Mail

"Кўринишича, хавфсизлик хизмати ходимлари террорчи ёки муҳожир бу йўл билан мамлакатга кела олишини хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Ҳаммаси кўринишича, айнан шундай содир бўлади. Бизни ҳимоялаши керак бўлган чегаралар хавфсизлигини таъминлаш тизимини кулгига қолдирдик", деб айтди мухбир.  

Мухбир 2016 йил сентябрда худди шунга ўхшаш тажриба ўтказганди. Бироқ у бу ҳолда қайиқдан фойдаланган. Аёл кичик қайиқни ижарага олиб, Англиянинг жанубий соҳилидан Ла-Манш бўғози орқали Францияга кичик ҳарбий кема ортида сузиб ўтган. У шу йўл билан яна орқага ҳеч қандай муаммосиз қайта олган.

Мавзуга оид