Жамият | 21:22 / 24.01.2017
23146
1 дақиқада ўқилади

Электроника дўконида амалга оширилган пранк одамларни «дод» солдирди (видео)

Paramount Pictures кинокомпанияси ўзининг YouTube саҳифасида яқинда суратга олган фильмига доир лавҳани жойлаштирди. Унда Нью Йоркдаги электроника дўконларидан бирига ташриф буюрганлар билан амалга оширилган қўрқинчли ҳазил акс этган. Пранк янги қўрқинчли фильм «Қўнғироқлар» картинаси тақдимотига бағишланган, деб хабар қилади UPROXX.

Роликда электроника дўконига ташриф буюрганлар маслаҳатчи билан телевизор панеллари ёнида мулоқот қилишади. Бу вақтга келиб, телевизор экранларининг биридан «Қўнғироқ» фильмидаги Самара Морганга ўхшаш қаҳрамон чиқиб келади. У сездирмасдан одамларга яқинлашади ва уларни тутиб олади. 

Режиссёр Хавьер Гутьерес томонидан суратга олинган «Қўнғироқлар» қўрқинчли фильмининг жаҳон тақдимоти 1 февраль куни бўлиб ўтади. Картина Гора Вербинскининг 2002 йилда суратга олган «Қўнғироқ» фильмининг давоми ҳисобланади. 

Мавзуга оид