Путин куч тузилмаларидаги 17 генерални лавозимидан озод этди
Россия президенти Владимир Путин куч тузилмаларидаги, асосан Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги, 17 генерални эгаллаб турган лавозимидан озод этди. Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот порталида жойлаштирилди.
Фармонга кўра, ички хизмат генерал-лейтенанти, Россия Федерацияси фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлигининг Ўт-ўчириш-қутқариш кучлари ва махсус тузилмалар департаменти директори Агафонов Александр Викторович; ФВВ ҳудудий сиёсати департаменти директори Юрий Ковалев; Карачай-Черкес Республикаси ички ишлар вазири, полиция генерал-майори Казимир Боташев; ФВВнинг Узоқ Шарқ минтавақий маркази бошлиғи биринчи ўринбосари, генерал-майор Олег Волинкин; ФВВнинг Шимоли-Ғарбий минтақавий маркази бошлиғи, генерал-майор Игорь Горбатенко; ФВВнинг Шимоли-Кавказ минтавақий маркази бошлиғи, генерал-полковник Николай Литюк; Ярослав вилояти прокурори, учинчи тоифадаги давлат маслаҳатчиси (генерал-майор унвонига тўғри келади) Юрий Верховцев; Ханти-Мансийск мухтор округи – Югра тергов қўмитаси тергов бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Аркадий Сингаевский ва бир қатор бошқа генераллар ўз лавозимидан озод этилди.
Шу фармон билан фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосарлари этиб Владлен Аксенов ва Павел Баришев тайинланган.
Россия фавқулодда вазиятлар вазирида умумий ҳисобда 8 нафар ўринбосар бўлган. Эндиликда озод этилган ва янги тайинланган ўринбосарлар ҳисобга олинганда, уларнинг сони 6 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
13:31
Путин Россиянинг ядро доктринасини ўзгартирмоқчи. Бу амалда нимани англатади?
11:54
Собиқ совет давлатлари тарих дарсликларида Россия салбий образда тасвирланаётганидан шикоят қилинди
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024