Видео: Беҳаё роликлар тарқатаётганлар қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги фармонига мувофиқ, диний ва миллий низоларга сабаб бўлувчи, шунингдек, ахлоқсизликни тарғиб этувчи материалларни Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланган. Бу ҳақда ОАВда мунтазам сўз юритилади, қолаверса, божхона чегараларидан ўтиш чоғида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясида ҳам бу борада махсус эслатмалар мавжуд.
Аммо ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, дейдилар. Йўқса айрим кимсаларнинг шунча огоҳлантиришларга қарамасдан яна ўз билганларидан қолмай фаҳш ва разолат саҳналарига бой, фитна ва адоват уруғларини тарқатишга мўлжалланган турли-туман видео ва аудио материалларни қўл телефонларида сақлаб юришганини, шунингдек, уларни Ўзбекистонга олиб киришга уринишини қандай изоҳлаш мумкин?
Қуйида шундай ҳолатлар бўйича тайёрланган кўрсатувни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
15:14 / 25.07.2024