Темир ва пўлат ишлаб чиқаришнинг экологик тоза технологияси ишлаб чиқилди
Хитойлик олим Хоу Силунь қуйма темир ва пўлат ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини ихтиро қилди. Унинг таъкидлашича, бу ХХРни смогдан халос қилишга имкон беради. Бу ҳақида мутахассис ТАСС нашрига берган интервьюсида маълум қилган.
Кўп йиллар Хитой илмий-тадқиқот бирлашмасида ишлаган, охирги вақтда эса ўзининг "Бэйцзин Силунь" компаниясини яратган профессорнинг сўзларига кўра, сўнгги 10-15 йилда у ёш олимлар гуруҳи билан ҳамкорликда "яшил" пўлат саноатини яратиш ғояси устида иш олиб борган. Буни қандай амал оширгани эса сир эканлигини айтган.
Хоу Силуннинг таъкидлашича, унинг ишланмасини нисбатан кичик фабрикада тадбиқ қилиш учун тахминан 1,5 миллион доллар керак бўлади. "Агар гап гигант концернлар ҳақида борадиган бўлса, у ерда бир неча ўн баробар кўпроқ пул сарфлашга тўғри келади", - деди у.
Олим Хитойнинг "камар ва йўл" ("Ипак йўлининг иқтисодий камари ва XXI асрнинг денгиз йўли") дастури, шунингдек Россия ва Қозоғистондаги ишбилармонлар ҳамкорлигига умид қилмоқда.
Интервью давомида ташқи кўринишадан 65-70 ёш бўлган профессорнинг ўтган йили 83 ёшга киргани маълум бўлди. "Мен спорт билан фаол шуғулланаман: ҳар куни 3,2 километрга югураман, турли жисмоний машқларни бажараман", - дея изоҳ берди у.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
11:19 / 24.12.2024
Атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин – тадқиқот
12:59 / 18.12.2024
Олимлар Марсда сув топиш эҳтимолини баҳолади
16:31 / 16.12.2024