Жамият | 13:18 / 16.02.2017
37383
1 дақиқада ўқилади

Хайрулла Нуритдинов ЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Таниқли журналист ва “Ёшлар” телерадиоканали собиқ директори Хайрулла Нуритдинов Боқижонович Ўзбекистон МТРК раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. 

Хабарга кўра, Нуриддинов куни кеча МТРКда раҳбар кадрлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда раиснинг биринчи ўринбосари сифатида таништирилган.

Хайрулла Нуритдинов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. 1999 йилда “Жасорат” медали, 2005 йилда эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” давлат мукофотлари билан тақдирланган. 2006-2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг “Ёшлар” телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига янги раҳбар тайинланганди. Ўзбекистон президенти қарорига биноан Хуршид Мирзоҳидов телевидениенинг янги раиси сифатида тайинланди.

Мавзуга оид