Лондон мэри Трампнинг Британияга келишига қарши чиқмоқда
Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия АҚШ президенти Дональд Трампнинг "бераҳм ва иснодли" ҳаракатлари туфайли унинг қироликка келишига рад жавоб бериши керак, деб айтди. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар бермоқда.
Хон бу ҳақда 20 февралда парламентда ўтадиган, Трампнинг Британияга ташрифи масаласи бўйича муҳокама олдидан айтди.
Хоннинг айтишича, Трампнинг АҚШга 7 та мусулмон давлати фуқароларининг киришини вақтинчалик тақиқлаш ҳақидаги фармони "АҚШ президенти оёғи остига қизил гиламчани тўшамасликка" етарлича асос бўлади.
"Мен Американи, америкаликларни яхши кўраман ва давлатларимиз ўртасида ўзига хос муносабатлар – бу яхшидир. Агар сиз кимдир билан дўст бўлсангиз, у билан ўзига хос алоқаларингиз бўлса, албатта сиз уни бир-бирингиз турли фикрларда бўлсангиз ҳам қўллаб-қувватлайсиз, бироқ улар ноҳақ бўлганларида, уларга бу ҳақда айтасиз", деб айтди Лондон мэри.
Таъкидланишича, АҚШнинг аввалги президентлари Британия қироличасининг мамлакатга ташриф буюриш таклифини анча узоқроқ кутишларига тўғри келган. Мисол учун, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама бундай таклифни президентлигининг 758 кунидан кейин, Кичик Жорж Буш эса 978 кунидан кейин олган. Трампга эса бунинг учун 7 кун кифоя қилган.
Аввалроқ Британия парламенти Трампнинг Буюк Британияга киритилишини тақиқлаш тўғрисидаги петицияни кўриб чиқишдан бош тортганди.
Мавзуга оид
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024