Жамият | 17:45 / 02.03.2017
6735
1 дақиқада ўқилади

Майкл Жексоннинг Neverland ранчоси бозорга қайтди

Калифорния штати, Санта-Барбара яқинидаги 2 700 акрли ранчо Sycamore Valley Ranch дея қайта номланди. Бу ҳақида AP хабар берди

Ранчода асосий яшаш жойига 12 000 фут ажратилган бўлиб, бундан ташқари яна сузиш ҳавзаси, 50 кишилик кинотеатр ва рақс студияси мавжуд. Шунингдек бу маскан ўзига хос жиҳатлари билан ҳам ажралиб туради - унда Дисней услубидаги темирйўл станцияси, ёнғин уйи ва сарой  ҳам бор. 

Жексон ранчони 2009 йилда 22,5 миллион долларга Colony Capital'га сотган. Colony Capital Дональд Трампнинг ишончли вакили Томас Баррак томонидан бошқарилади. 

Мавзуга оид