Жамият | 17:28 / 04.03.2017
26211
1 дақиқада ўқилади

«Шайтанат» қайта тўлдирилган ҳолда нашрдан чиқди

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик қаламига мансуб “Шайтанат” романининг тўлдирилган ва қайта таҳрир қилинган нашри чоп этилди.

Йигирма беш йил муқаддам «Шайтанат»нинг биринчи китоби мухлислар эътиборига ҳавола этилган эди. Асарни қизиқиш билан кутиб олингани боис ўтган йиллар давомида китоб бир неча марта қайта нашр этилди, унда баён этилган воқеалар асосида яратилган йигирма қисмли бадиий фильм ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Мухлисларнинг фикрлари, таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олиб, ёзувчи романни қайта таҳрир қилди, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритди. Ноўрин жойларни қисқартирди. Шунга кўра «Шайтанат» романининг биринчи, иккинчи ва учинчи китоблари бир жилдга, тўртинчи ва бешинчи китоблари эса иккинчи жилдга жамланди.

Мавзуга оид