Фан-техника | 22:42 / 07.03.2017
7663
1 дақиқада ўқилади

Uber такси ва икки ёғоч стул ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин?

Қозоғистонда олмаоталик қиз Uber таксига буюртма берганидан сўнг ўриндиқлар ўрнига ёғоч стуллар қўйилган микроавтобус келди. Бу ҳақида Tengrinews хабар берди

Буюртмачининг сўзларига кўра, у 6 март куни илова орқали машина чақиртирган.

"Биз онам билан салонга кириб, у ерда турган ёғоч стулларни кўриб жуда ажабландик - ҳайдовчи бизни шу стулларга ўтиришга таклиф этди. Биз кула бошладик. У ерда ҳақиқатда икки ёғоч стул турганди", - дейди қиз.

Қиз бунинг ақлга сиғмаслиги, ахир Uber'нинг ўз стандартлари ва автомобилларга бўлган талаблари мавжудлигига ишора қилди. 

"Мен шошилаётгандим, шунинг учун қайта буюртма бермадим", - дейди у. 

Uber маъмурияти бу воқеадан таажжубга тушгани билдириб, ҳайдовчига нисбатан чора кўрилганини таъкидлади. 

Tengrinews маълумотларига кўра, стулли машина ҳайдовчисининг рейтинги 5 (максимал) бал бўлган.

Мавзуга оид