Жамият | 21:13 / 10.03.2017
5493
2 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти совриндори Жорж Ола ҳаётдан кўз юмди

Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Жорж Ола 90 ёшида Американинг Беверли-Ҳиллз шаҳрида жойлашган уйида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида олим фаолият юритган Жанубий Калифорния университети хабарига асосланиб, "Коммерсант" маълум қилди

Ўлим сабаби ҳозирча маълум қилинмаган. "Профессор Жорж Ола кимё соҳасининг ҳақиқий афсонаси эди. Унинг кашшоф тадқиқотлари илм-фан соҳасидаги ландшафтни тубдан ўзгартирган ва бу соҳадаги кейинги тадқиқотларга ўз таъсирини кўрсатган", - деди Жанубий Калифорния университети президенти Макс Никас. 

Жорж Ола 1994 йилда карбокатионларга оид кашшоф тадқиқоти учун Нобель мукофотига муносиб кўрилган.

Унинг тадқиқотлари туфайли нефтни қайта ишлаш, шунингдек бензин ишлаб чиқаришнинг экология учун  нисбатан хавфсиз усулларига асос тайёрланган. 

Нашрда таъкидланишича, кимёгар мукофотдан тушган пулларга истеъдодли олимларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил қилган. Нобель совриндори 20 тача китоб ва тахминан 1,5 минг илмий мақола ёзди, дунёнинг етти мамлакатида 160 патент олди. 

Бундан ташқари Жорж Ола Америка кимёгарлар ҳамжамиятининг олий мукофоти - Пристли медали билан ҳам мукофотланган. 

Мавзуга оид