Жамият | 16:53 / 19.03.2017
16746
2 дақиқада ўқилади

Уилл Смит Дубай осмонида "парвоз қилди" (видео)

Ажойиб актёр Уилл Смит Facebook'даги саҳифасига "Бурж-ал-Араб" фонида денгизда табассум қилиб турган янги суратини жойлади. Шунингдек у ўзининг довюраклигини намойиш этиб, парашютдан сакраган видеосини ҳам тақдим этди. Парашютдан сакраган актёр Дубай осмонида "бокс рақси"ни намойиш қилишга ҳам улгурди. 

Gulf News'да маълум қилинишича, Смит Дубайга келишидан аввал Марокаш, Қоҳира ва Жиза шаҳарларида бўлган. Актёр оиласи билан саёҳат қилмоқдами ёки ёлғиз, номаълум. Унинг турмуш ўртоғи Жада Пинкетт-Смитт ва фарзандлари Жейден, Уиллоу ва Трей Смит сўнгги йилларда БААда бўлишган эди. 

Ўтган йилнинг август ойида Смит Дубайга "Худкушлар отряди" ("Suicide Squad") фильми премьераси билан ташриф буюрганди. У матбуот анжуманида турмуш, танқид ва сиёсат ҳақида сўзлаб, Яқин Шарққа келганида ижобий фикрлашни тарғиб қилиш истаги ҳақида айтганди. 

"Америкадаги исломофобияга келадиган бўлсак, мен учун ўзимни намоён қилиш муҳим. Бу худди мен Дубайдаги каби... мен твит ёзяпман, суратларимни намойиш қиляпман ва ҳеч ким менга нафрат билан қарамаяпти, шундай эмасми? Ўйлашимча, бу образ мен учун жуда муҳим", - деган актёр. 

Мавзуга оид