Light | 15:50 / 02.04.2017
26975
3 дақиқада ўқилади

Ходимларингизни қанча кўп мақтасангиз, шунча яхши натижага эга бўласиз

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун салбий суҳбатлар ва танбеҳлар ижобийларига нисбатан бизни кўпроқ таъқиб этади? Harvard Business Review'да шу мавзудаги қизиқ мақоласи билан бўлишди.

Раҳбарият танқиди, ҳамкасблар билан баҳслашувлар, дўстлар билан келишмовчиликларни анчагача унута олмай юрамиз. Мақтов эшитиб, ҳамжиҳатликда ишлаган ой-кунларимизни эса тезда ёддан чиқарамиз. Агар сизни дангаса, масъулиятсиз дейишса, барча ижобий жиҳатларни унутиб, хафа бўласиз ва бу ҳолат анчагача сизни тарк этмайди. Сизнинг нақадар истеъдодли, ҳалол эканлигингиз айтилган ёки сиз билан фахрланишлари тан олинган ҳолатларни эса унутиш осон.

Манбада таъкидланишича, бу маълум бир маънода кимёвий реакцияларга боғлиқ экан. Инсон танқид қилинганида, рад этилганида ёки қўрққанида организм катта миқдордаги кортизол (миянинг фикрловчи қисмини кесиб, ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва можароларни четлаб ўтишга қаратилган хулқ-атвор турларини фаоллаштирувчи гормон)ни ишлаб чиқаради. Инсон янада таъсирчан бўлиб қолади ва салбий омилларга кескин реакция билдиради. Унга суҳбатдошининг сўзларида катта душманлик кайфияти сезилади, ҳатто бу ҳақиқатдан йироқ бўлса ҳам. Бундай таъсир 26 соат давом этади ва ёқимсиз мулоқот хотирада чуқур ўрнашиб қолади, шу у боис бизнинг келажакдаги хатти-ҳаракатларимизга сезиларли таъсир кўрсатади. Биз бу ҳақида қанча кўп ўйласак, унинг таъсири ҳам шунча узоқ бўлади. 

Ижобий шарҳ ва ёқимли суҳбат ҳам кимёвий реакцияни келтириб чиқаради. Бундай муносабат организмда окситоцин (инсонда мулоқот ҳамда ҳамкорлик қилиш ва ишонч хусусиятларини оширувчи яхши кайфият гормони) ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Бироқ гап шундаки, окситоциннинг метоболизм даври кортизолдан анча қисқа, шунинг учун унинг таъсири ҳам у қадар кучли ва давомли эмас.

Раҳбарларнинг ҳар бир мулоқотга эътиборли бўлиши кераклиги "суҳбат кимёси" билан изоҳланади. Кортизол даражаси ошадиган алоқа шакллари "мулоқот интеллектуал даражаси"нинг пасайишига олиб келади - у C-IQ сифатида қайд этилади - яъни унда инсон ишга киришиш, янгича фикрлаш, ҳамдардлик, ижодкорлик, жамоада ишлашга тайёрлик хусусиятларини йўқота бошлайди. Окситоцин ажралишига сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлар эса C-IQ даражасини оширади. 

Мавзуга оид