Ўзбекистон | 10:39 / 03.04.2017
12241
2 дақиқада ўқилади

Элликқалъа туманида 3 нафар ҳоким ўринбосари тайинланди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирманчи сессиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхоналар, муассасалар, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди, деб хабар бермоқда Kruz.uz.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада назоратни самарали амалга ошириш бўйича комиссияси” томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида комиссия раиси Набира Абдураманованинг ахбороти тингланди. Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З. Бекатова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р. Зарипов сўзга чиқиб ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Равшанбек Матчанов туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Валижан Ниязимбетов туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Маъмуржон Хасанов туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларига тайинланиши ҳакидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойишлари тасдиқланди.

Депутатларга сессия кун тартибидаги масалалар бўйича қарор лойиҳалари тақдим этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Мавзуга оид