Ўзбекистон "Дунёнинг энг тезюрар поездлари рейтинги"да
GoEuro дунёнинг энг тезюрар поездларга эга мамлакатлар рейтингини тақдим этди. Унда Ўзбекистон 17-ўринни эгаллаб, АҚШ, Норвегия ва Финляндия мамлакатларини ортда қолдирди.
Мазкур рейтинг юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар бўйича Осиё мамлакатлари етакчилик қилаётганини кўрсатмоқда.
Рейтингдаги илк учликда Япония, Жанубий Корея ва Хитой мамлакатларини кўриш мумкин. Япониянинг SCMaglev поездининг максимал тезлиги - соатига 603 километр. Хитойнинг MagLev поезди соатига 501 километр тезликда ҳаракатланади. Жанубий Кореянинг тезкор поезди эса соатига 421 километр тезликка эга.
Рейтингни тузишда поездларнинг максимал тезлиги, ишчи тезлиги, линия чизиғи, аҳоли қамрови каби кўрсаткичлар инобатга олинди.
Тезкор темир йўл тармоқлари қайсидир мамлакатлар учун нисбатан янгидек кўринса-да, қуйидаги 20 мамлакат учун у асосий транспорт воситаларидан бири ҳисобланади:
Дунёдаги энг тезюрар поездлар рейтингидан кўриш мумкинки, Европа мамлакатлари бу масалада бироз орқада. Уларнинг орасида энг яхши натижани кўрсатган Франциянинг юқори тезликда ҳаракатланувчи TGV SNCF поездининг максимал тезлиги - соатига 575 километр.
Мавзуга оид
19:06 / 23.08.2024
Тошкент ва Москва ўртасида темирйўл қатновлари тикланади
21:20 / 19.08.2024
Тошкент ва Самарқанд ўртасида “Афросиёб” қатновини кўпайтириш имкони йўқми?
18:47 / 05.08.2024
Хитойдан Ўзбекистонга юклар поезд орқали рекорд даражада тез етказилди
20:29 / 23.07.2024