Жаҳон | 07:40 / 16.05.2017
7679
1 дақиқада ўқилади

Япония мудофаа кучларининг самолёти йўқолиб қолди

Фото: jiji.com

Японияда 1700 қутқарувчи мамлакат мудофаа кучларининг радарлардан йўқолиб қолган самолётини қидиришга жалб қилинди. 

NHK телеканалининг маълум қилишича, самолёт Хоккайдо префектурасида йўқолиб қолган. LR-2 разведкачи-самолёти охирги марта Хакодате аэропортидан ғарбга томон тахминан 30 км лар узоқликда тоғлар устидан учиб ўтаётганда қайд қилинган.

Самолёт бортида 4 киши бўлган.

Назорат қилувчи идораларнинг таъкидлашича, ердаги хизматлар самолёт йўқолгунга қадар ҳеч қандай ноодатий ҳолатни пайқашмаган. 

Мавзуга оид