Ўзбекистон | 23:43 / 29.05.2017
41778
2 дақиқада ўқилади

Олий суд раиси ўринбосарлари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Олий суд раис ўринбосарларини сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди. Унга кўра:

1. Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимидан озод этилди.

2. Баҳодир Акбаралиевич Деҳқонов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

3. Бахтиёр Турсинматович Исаков ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мазкур қарор 2017 йилнинг 1 июнидан кучга киради.

Мавзуга оид