Жаҳон | 09:30 / 09.06.2017
4625
2 дақиқада ўқилади

Deutsche Bank Трамп билан боғлиқ маълумотларни тақдим қилишдан бош тортди

Фото: AP Photo/Mark Lennihan

Германиянинг Deutsche Bank банки АҚШнинг 5 нафар деморкратчи конгрессменига АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг оиласига Россия томондан кредитлар берилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишдан бош тортди. Банк ўз рад жавобини беришда АҚШнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунига таянган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Умид қиламизки, сиз Deutsche Bank конгресс ва судлар шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун ўрнатган чегараларни ҳурмат қилиши зарурлигини тушунасиз", деб жавоб берган банк конгрессменларга.

АҚШ конгресси вакиллар палатасининг молиявий хизматлар бўйича қўмитасининг 5 нафар демократ аъзоси 23 май куни Deutsche Bank’га Трампнинг транзакциялари бўйича маълумот беришни сўраб мактуб жўнатган. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, конгрессменлар Россия ҳукумати банк томондан Трампнинг кўчмас мол-мул билан боғлиқ операциялари учун кредитлар берилишини ҳақиқатан ҳам ўз кафолатлари билан қўллаб-қувватлаганига аниқлик киритишни сўрашган. 

Демократларни шунингдек Россиядан 2011-2015 йилларда 10 млрд доллар олиб чиқиб кетилгани учун банк жорий йил январида Нью-Йорк суди томондан 425 млн долларга жаримага ҳақиқатан ҳам тортилгани-йўқлиги ҳақидаги маълумотлар қизиқтирган.

Ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, немис банки маълумотларни қонунга мувофиқ ҳолда бутун парламент қўмитасидан сўров бўлгандагина тақдим қила олишини айтган. Қўмитанинг республикачи аъзолари эса бундай ҳужжат остига имзо қўйишдан бош тортмоқдалар.     

Мавзуга оид