Ўзбекистон | 16:14 / 18.06.2017
31741
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл ўтказгич қурилиши туфайли автобуслар йўналишлари ўзгарди

Скриншот: Yandex Maps

Тошкентнинг кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган жойдаги йўл ўтказгич қурилиши ишлари давом этаётгани муносабати билан йўлда автотранспорт воситалари қатнови вақтинчалик ёпилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинишича, 18 июндан 10 июлга қадар трассада 12, 26, 37, 68, 81, 93 ва 127 рақамли автобуслар ҳаракати ўзгаради.

«Қурилиш даврида 12, 26, 37, 68, 81, 93, 127-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Саракул, Меҳрижон ва Қўшкўприк кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишида давом эттиради. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилган хабарда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев март ойида Фарғона йўлини Нукус кўчаси билан боғловчи кўприк лойиҳаси билан танишганди. Миробод туманидаги бу кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилади.

Фарғона йўли кўчасидан Истиқбол кўчасига ўтувчи йўл ўтказгич турар-жой даҳасини айланиб ўтади ва шаҳарнинг шарқий қисмини марказ билан боғлайди. 

Мавзуга оид