Жаҳон | 18:52 / 30.06.2017
19695
2 дақиқада ўқилади

Москва шаҳри ва вилоятида кучли жала вақтида уч киши ҳалок бўлди

Фото: РИА Новости

Москва шаҳри ва вилоятида юз берган кучли жала вақтида уч киши ҳалок бўлди ва камида беш инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Лента.ру ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага асосан хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Янги Москва ҳудудида кучли шамол натижасида юк машинасидан бетон ҳалқа тушиб кетган. У икки эркакни босиб қолган. Улардан бири ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди, иккинчиси тез ёрдам машинасида вафот этди.

Бундан ташқари, Дмитровда соат 14:00 да 33 ёшли эркакни яшин урди, у ҳам ҳалок бўлди.

Москвада ҳозирча уч инсон жабрлангани ҳақида маълумотлар бор: Миронов кўчасида шамол туфайли қулаган дарахт 50 ёшли аёлнинг устига тушган, у шифохонага олиб кетилди. Главная аллея кўчасида ҳам икки киши – эркак ва аёл дарахт қулашидан жабрланди.

Москва вилоятининг Раменское шаҳрида дарахт икки аёлни босиб қолди. Улар ҳам шифохонага етказилди.

Мавзуга оид