Жамият | 10:05 / 08.07.2017
8423
3 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон-Туркия Саломатлик ҳафталиги” бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Туркия Бош вазири девони ҳузуридаги Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги – TIKA ҳамкорлигида “Ўзбекистон-Туркия Саломатлик ҳафталиги” бўлиб ўтди. У шу йилнинг 2-7 июль кунлари ташкил этилди. 

Фото: Бахтиёр Абдукаримов

Ҳафталик 7 йўналиш: анестезиология ва реаниматология, болалар кардиоваскуляр жарроҳлиги, урология, гинекология, ортопедия, умумий жарроҳлик ва болалар жарроҳлиги бўйича 19 нафар туркиялик шифокор иштирокида амалга оширилди. 

Фото: Бахтиёр Абдукаримов

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клинкаси, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази, Чирчиқ шаҳридаги Перинатал маркази, Янгийўл ва Олмалиқ шаҳарларидаги туғуруқ мажмуалари, Урганч шаҳридаги Онкология диспансери ва Республика ихтисослаштирилган урология марказининг Урганч бўлимидаги шифохоналарда ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликда беморларга тиббий хизмат кўрсатилди ва 7,5 соат давом этган оғир операциялар ҳам амалга оширилди. 

Фото: Бахтиёр Абдукаримов

“Саломатлик ҳафталиги” доирасида ўзбекистонлик ва туркиялик шифокорлар ўзаро тажриба алмашдилар ва оғир жарроҳлик амалиётларида камдан-кам қўлланиладиган услуб ва техникалар воситасида муваффақиятли жарроҳлик амалиётларни амалга оширишди. Хусусан, лапароскопик услубда амалга оширилган жарроҳлик амалиётлар видеоконференция воситасида бир неча ўнлаб ўзбекистонлик шифокорларга намойиш этилди. Жумладан, юрак амалиёти, цистэктомия, нефректомия ва болаларда лапароскопик усулда усулда қилинган амалиётлар намойиш этилди. 

Фото: Бахтиёр Абдукаримов

5 кун давом этган мазкур ҳафталик давомида 159 беморга маслаҳатлар берилиб, улардан 80 бемор бепул жарроҳлик амалиёти қилинди. Уларда 151 нафар ўзбекистонлик шифокорлар иштирок этишди. 

Бундан ташқари, шифокорларга мурожаат қилган 6 нафар бемор боланинг Туркияда операция қилиниши ва даволанишлари бўйича келишиб олдилар. Бу борадаги барча харажатлар Туркия Жумҳурияти томонидан қопланади.   

Фото: Бахтиёр Абдукаримов

TIKA агентлиги “Саломатлик ҳафталиги” тугаши муносабати билан Тошкентнинг “Рэдиссон” меҳмонхонасида ушбу дастурда қатнашган шифокорлар учун қабул маросими ташкил этди. Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмийлари, TIKA’нинг Тошкентдаги ваколатхонаси, ОАВ ходимлари иштирок этди. 

Маросимда меҳмонларга дастурхон ёзилиб, ҳамкорлар ўзаро эсдалик совғалар билан алмашдилар ҳамда соғлиқни сақлаш борасидаги ҳамкорликни янада фаол давом эттиришга келишиб олдилар.

Фото: Бахтиёр Абдукаримов

Мавзуга оид