Жаҳон | 13:03 / 10.07.2017
11081
1 дақиқада ўқилади

НАТО разведка самолёти йўловчи лайнерига яқинлашди

Фото: U.S. Air Force

НАТОга аъзо давлатлардан бирига тегишли экани маълум қилинган Boeing RC-135 Rivet Joint жосуслик самолёти А321 йўловчи самолётига хавфли масофага қадар яқинлашган. Борт НАТО ҳаво кемаси Болтиқ денгизи устида яқин келган пайтда Хельсинкидан Мюнхенга йўл олаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, НАТО самолёти йўловчи лайнеридан атиги 150 метр юқорида бўлган. Шу билан бирга, лайнерда ҳарбий ҳаво кемаси билан хавфли масофага яқинлашгани ҳақида огоҳлантириш датчиги ишлаб кетгани айтилмоқда.

Аниқлик киритилишича, альянс самолёти радиоэлектрон жосуслик ва аэрофотосъёмка ускуналари билан жиҳозланган, деб хабар бермоқда "Интерфакс".

Мавзуга оид