Жамият | 09:53 / 17.07.2017
7126
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти қутқарувчилари фуқароларга ёрдам кўрсатишди

Фото: FVV

2017 йилнинг 13 июль куни соат 10:30 да Жиззах вилоят ФВВга ИИБ навбатчилик қисмидан маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, Жиззах вилояти Жиззах шаҳар А.Темур маҳалласидан ўтувчи Жиззах-Ғаллаорол йўналишида 2 та “Нексия” русумли транспорт воситалари ўртасида тўқнашув содир бўлди. ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқаро енгил тан-жароҳати олган. Бошқарма қутқарувчилари отряд командири бошчилигида ЙТҲ содир бўлган жойга етиб бориб, фуқароларни автомобилдан чиқариб олишда амалий ёрдам кўрсатишди.

2017 йил 13 июль соат 12:50 да Жиззах шахрида яшовчи фуқаро Жиззах вилояти ФВВга уйининг темир эшиги ёпилиб қолганлиги сабабли очиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Воқеа жойига навбатчи қисм қутқарувчилари етиб борган ва хонадоннинг эшигини очишиб, уй ичида қолган болани соғ-саломат онасига топширдилар.

Мавзуга оид