Ёшлар иттифоқининг Наманган шаҳар кенгашига Анвар Икрамов раҳбар бўлди
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгашига янги раҳбар тайинланди. Наманган вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бўлим бошлиғи Анвар Икрамов ушбу лавозимга муносиб кўрилди.
Ўзбекистон Президентининг 5 июлдаги фармони билан Ёшлар иттифоқининг Наманган шаҳар кенгаши раҳбари шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми жиҳатидан ҳокимнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Анвар Икрамов 1983 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2006 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилдан бошлаб, бир неча йил турли лавозимларда ишлаган.
Йиғилишда Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши раиси Илёс Раҳимовлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.
Мавзуга оид
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024