Спорт | 14:59 / 29.07.2017
18549
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистондаги баскетбол бўйича машғулот Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди
Америка миллий баскетбол ассоциациясининг «Голден Стэйт Уорриорз» жамоаси форварди Кевин Дюрант Ҳиндистондаги оммавий машғулотда иштирок этди.
Ушбу машғулот Гиннесс рекордлар китобига баскетбол тарихидаги энг оммавийси сифатида кирди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар бермоқда.
Машғулот Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилиб, унда 3459 киши иштирок этди.
Аввалроқ тиш чўткасида баскетбол тўпини айлантириш бўйича жаҳон рекорди янгилангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:07
Фестивал фожиага айланди: Ҳиндистонда 46 киши чўкиб кетди, уларнинг аксарияти болалар
22:19 / 24.09.2024
АҚШ Ҳиндистонга қарийб 300 та тарихий буюмларини қайтаради
21:42 / 23.09.2024
Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
09:50 / 21.09.2024