Жаҳон | 20:35 / 29.07.2017
37781
1 дақиқада ўқилади

«Толибон» жангарилари Афғонистон жанубидаги тўғонни портлатиб юборишди

«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари 29 июлда Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги тўғонни портлатиб юборишди ва катта кўламдаги қишлоқ хўжалиги ерларини сувсиз қолдиришди, деб хабар бермоқда Khaama Press.     

Тўғоннинг вайрон бўлиши маҳаллий аҳоли орасида саросима уйғотди. Улар ер майдонларининг сувсиз ҳолати ёмонлашишидан хавотирланмоқдалар. 

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, толиблар ушбу ҳодисага изоҳ беришмаган.

Афғонистондаги вазият охирги ойларда ёмонлашган. Аввалроқ мамлакатнинг қишлоқ жойлардаги катта ҳудудини эгаллаб олган “Толибон” йирик шаҳарларга ҳужум бошлаган. Шунингдек, мамлакатда ИШИДнинг таъсири кучайган.    

Аввалроқ толиблар Қандаҳордаги ҳарбий лагерга ҳужум амалга оширишганди. Ҳужум оқибатида 26 ҳарбий ҳалок бўлган. 

Мавзуга оид