Видео: Ўзбекистонда Ойнинг қисман тутилиши кузатилди
2017 йил ҳисобидан Ойнинг иккинчи бор тутилиши юртимиздан туриб кўринди. Ой сиртига сайёрамизнинг кўланкаси тушиши Тошкент вақти билан соат 20:50 да бошланди. Соат 22:22 дан бошлаб Ернинг тим қора сояси ой сиртини қоплай бошлади. Энг катта фаза соат 23:20 га тўғри келди. Тўлин ой сирти Ернинг кўланкасидан соат 01:50 да чиқиб кетади.
Жорий йилдаги биринчи Ой тутилиши 11 февралда содир бўлган, ўшанда бу ҳодиса юртимизнинг ғарбий ҳудудларидан туриб кузатилган эди. Ўшанда Ернинг сояси эмас, фақатгина кўланкаси Ой сиртига тушган эди.
2018 йилда ҳам 2 марта Ой тутилиши кузатилади. Унинг дастлабкиси 31 январь куни рўй беради ва бу ҳодисани асосан Тинч океани минтақаси тўлиқ кузатади. Ўзбекистондан бу ҳодиса қисман кўринади. Бироқ 27 июлда рўй берадиган иккинчи тутилишнинг энг қизғин палласи Ўзбекистондан бемалол кўриниши билан бирга, Ер сояси Ой сиртини тўлиқ қоплаши билан ҳам кам кузатиладиган қизиқарли табиат ҳодисаси бўлади.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
23:00 / 13.06.2024