«Бу АПЛ, болакай!» Дастлабки учрашувда 7та гол киритилди (Видео)
Англия премьер-лигасининг 2017/2018 йилги мавсумини бошлаб берган «Арсенал» ва «Лестер» жамолари учрашуви голларга бой тарзда ўтди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ «Арсенал» янги футболчиси Александр Ляказетт ҳисобни очган бўлса, уч дақиқа ўтар-ўтмас Шинжи Оказаки ҳисобни тенглаштирганди. Кейин Варди меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнггида эса Дэни Уэлбек фарқни йўққа чиқарди. Иккинчи бўлимда Вардининг дубли эвазига «Лестер» ҳисобда яна олдинга чиқиб олганди. Бироқ сўнгги дақиқаларда захирадан майдонга чиқарилган Венгер шогирдлари Аарон Ремзи ва Оливье Жиру томонидан киритилган голлар «Арсенал»га ғалаба келтирди ва жамоа янги мавсумда илк уч очкосини қўлга киритди.
Англия премьер-лигаси, 1-тур
Арсенал – Лестер 4:3 (2:2)
Голлар: Ляказетт (2), Уэлбек (45), Рэмзи (83), Жиру (85) – Оказаки (5), Варди (29, 56).
Арсенал: Чех, Монреаль, Колашинац, Бельерин, Холдинг (Жиру, 67), Окслейд-Чемберлен, Эн-Ненни (Рэмзи, 67), Чака, Ўзил, Уэлбек (Уолкотт, 75), Ляказетт.
Лестер: Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Магуайр, Марез, Ндиди, Жеймс (Иҳеаначо, 82), Олбрайтон (Грэй, 88), Оказаки (Амарти, 72), Варди.Z
Огоҳлантириш: Морган (90+4)
Мавзуга оид
15:41 / 26.09.2024
АПЛда янги душманлик бошланиши. Артета аслида Гвардиоланинг шогирди эмаслиги ҳақида
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
14:17 / 06.09.2024
Трансфер ойнаси сарҳисоби: Топ-15 клубларнинг ёзги кампанияси рейтинги
12:06 / 01.09.2024